Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари ойлик маошларига тегишли тартибда устамалар тўланади.
Эркин иқтисодий ва кичик саноат раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълум қилди.
- Мазкур қарорга мувофиқ, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига тегишли тартибда:
- лавозим маошларига 20 фоизли устама ҳақи;
- бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш махсус фонди;
ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг икки ойлик фонди миқдорида мукофотлаш ҳамда йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг ойлик фонди миқдорида моддий ёрдам берилиши белгиланди.
Аммо шу кунларда кичик саноат зоналарини бошқараётган дирекциялар (ДУК) банкрот ёқасида турибди. Уларнинг фаолияти барқарор сақланиб қолиши учун турли мурожаатлар қилинмоқда, хусусан «Яккасарой кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси» ва «Мирзо Улуғбек кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси» мисолида масалалар ОАВда ёритилмоқда. Ҳанузгача расмийлар ушбу масалага ойдинлик киритмади.
Ўзбекистонда бизнес «ўйин қоидалари» ўзгаряптими? «Тошкентда суғур куни». Тадбиркорлар касод бўлишларидан қайта огоҳлантиришмоқда Ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар хавотирли ўзгаришлардан безимоқда
















