Ўзбекистон | 15:55 / 07.02.2019
6363
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг тақдимоти ўтказилди

Фото: Юрий Корсунцев

Бугун, 7 февраль куни Тошкентда ташкил этилган Фуқаролик форумида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг расмий тақдимоти ўтказилди. Ташкилот вакиллари янги режалар, лойиҳалар, фуқаролар ва хориждаги ватандошлар билан ишлаш тартиби, аъзолик каби кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб беришди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатини ташкил этиш ташаббуси кенг жамоатчилик томонидан илгари сурилиб, 2019 йилнинг 17 январь куни ташкил этилганди. 25 январь куни нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳаракатни ташкил этишдан асосий мақсад, Ўзбекистон тараққиётига бефарқ бўлмаган барча фуқаролар, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар, бизнес ҳамжамияти, академик доира вакилларини амалга оширилаётган ислоҳотлар атрофида ихтиёрийлик асосида бирлаштириш ҳисобланади.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
*  Халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
*  Бизнес ва академик доира, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан тадқиқотлар ўтказиш;
*  Режалаштирилган, шу жумладан, Давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширишга кўмаклашиш;
*  Жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш;
*  Фуқаролар ва ННТ ташаббусларини ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш.

Акмал Бурхонов
Фото: Юрий Корсунцев

«Юксалиш» Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда 5та қўшма лойиҳани амалга оширишга киришган. Масалан, Қозоғистоннинг Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси билан «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда давлат ва жамият бошқарувида фуқароларни жалб этиш» лойиҳасини ишга тушириш ишлари бошланди. UNICEF ташкилоти билан бирга Ўзбекистонда ёшларнинг ислоҳотлар бўйича хабардорлик даражасини оширишга қартилган тадқиқотлар, Конрад Аденауэр жамғармаси билан фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда ислоҳотларнинг жойларда амалга оширилиши бўйича жамоатчилик мониторинги тадбирларини ўтказишга келишиб олинди», дея «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Фото: Юрий Корсунцев
Фото: Юрий Корсунцев

 

Мавзуга оид