Унда Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи фуқаро Д.Б. ўзининг шахсини яшириб, фуқаро М.га тегишли паспорт нусхаси билан жорий йилнинг 26 январда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғруқхонага жойлашиб, шу куни қиз фарзандли бўлиб, 03.02.2019 йилда қиз фарзандини фуқаро С.га 3,5 млн. сўмга сотиб кетаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жигарбандини пуллаган аёл қўлга олинди
21:18 / 09.02.201920 2711 мин
Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари ва туман ИИБ билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди











