Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ Афғонистонда толибларга қарши ҳужумларни кучайтирди
АҚШ қуролли кучлари Афғонистонда «Толибон» ҳаракати жангариларига ҳужумларни улар билан тинчлик тўғрисидаги музокаралар фонида кучайтирди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Пентагон Афғонистонда толибларга қарши авиазарбалар ҳамда ер устидаги махсус амалиётлар сонини оширган.
Таъкидланишича, АҚШ бу сиёсатдан музокаралардаги қўшимча дастак сифатида фойдаланмоқда.
Шу билан бирга, музокаралар давомида «Толибон» вакиллари АҚШ томонидан ҳужумлар сони кўпайганига шикоят қилишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мамлакат ҳудудида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ўртасида музокаралар учун шароит яратиб беришга тайёр экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
23:22 / 05.07.2026
Оқ уй ФИФАдан Балогуннинг дисквалификациясини бекор қилишни сўради – ОАВ
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
12:48 / 05.07.2026