Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар бўлди?
Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2018 йилда амалга оширган ишлари ҳамда 2019 йилга белгиланган асосий вазифалари ҳақида маълумот берилди, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Тадбирда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Ёрқин Турсунов ўтган йилда тизимда қилинган ишларга тўхталар экан, бу борадаги ўзгаришлар давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси билан боғлиқлигига алоҳида эътибор қаратди.
Қайд этилганидек, жамғарма 2018 йилги аниқланган даромадлари прогноз кўрсаткичи 24 057,1 миллиард сўмни ташкил этди. Режа эса 102,3 фоизга бажарилган. Пенсия ва ижтимоий нафақа тўловлари ўз муддатида молиялаштирилиб, тўлиқ тўланиши таъминланган. Масалан, ўтган йил 330,5 минг нафар фуқарога пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинланган бўлса, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига асосан пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 485,9 минг нафарга етган.
2018 йил 1 январь ҳолати бўйича 65 ёш ва ундан ошган ҳамда 2010 йилга қадар пенсия тайинланган фуқароларни пенсиясида аниқланган ортиқча тўловлар қарздорликлари ҳисобдан чиқарилган бўлса, Президентимизнинг 2018 йил 2 июлдаги ҳамда 2018 йил 13 октябрдаги фармонларига асосан ўтган йилнинг 15 июлидан ва 1 ноябридан пенсия ва нафақаларнинг миқдорлари мос равишда 7 фоизга ва 10 фоизга оширилиши таъминланган. Шу билан бирга, пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача иш ҳақининг энг юқори миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробарига оширилиши ҳисобига 2019 йил 1 январдан 519 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг пенсия миқдори қайта ҳисобланганлиги ҳақида ҳам тадбирда батафсил маълумот берилди.
– Пенсия ва нафақа тўлови ведомостларини Халқ банкига ва тижорат банкларига фақат электрон шаклда юбориш тизими жорий этилди – деди Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларни бошқариш ва ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи Нуриддин Шодихўжаев. – Пенсия ва нафақа тўловлари муддатида тўғри амалга оширилгани ҳамда фуқароларга пенсия миқдори ва тўлов куни ҳақида маълумот олиш имкониятини яратиш мақсадида “on-line” тарзида жорий қилинган бепул “SMS-pensiya” интерактив хизматига 1,9 миллион нафардан ортиқ фуқароларнинг мобиль телефонлари уланди. “Пенсия” дастури билан “Электрон ҳукумат” ахборот тизимини ўзаро электрон боғлаш натижасида фуқароларнинг паспорт маълумотлари автоматик тарзда юкланиши, шунингдек, бола туғилганда ва дафн маросими учун нафақаларни тайинлашда маълумотларни ФҲДЁ ахборот тизими маълумотлари билан электрон шаклда солиштириш механизми йўлга қўйилди.
Тадбир якунида жорий йил Пенсия жамғармаси олдида давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш, ҳудудларда пенсия ва нафақаларни тайинлаш ҳамда тўлаш жараёнида коррупция ҳолатларини аниқлаш мақсадида “Сирли мижоз” тизимини жорий қилиш, фуқароларнинг нафақа ёшини белгилаш бўйича тақдим этилган таклифлар бўйича ишларни давом эттириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
11:03 / 08.06.2024
Путин ишлаётган фуқароларга пенсия индексациясини қайтаришни таклиф қилди
21:54 / 01.05.2024
Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022