Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги қабристондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
Қозоғистоннинг Атирау области Полиция департаменти бошлиғи Аян Дуйсембаев аҳоли олдида берган ҳисоботида Атирау туманларидан бирида топилган аёлнинг жасади ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, марҳума Ўзбекистон фуқароси бўлган, дея хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.
«Унинг ўлдирилишида гумон қилинаётган шахс қўлга олинди. Тергов манфаати туфайли ҳар қандай маълумот ошкор қилинмайди», - дея маълумот берган Дуйсенбаев.
Аҳолининг ҳокимлик вакиллари билан суҳбат чоғида маҳаллий фуқаролардан бири хабар қилишича, фавқулодда ҳолатдан сўнг одамлар кўчага чиқишга қўрқиб қолишган.
26 январь куни мусулмонлар қабристонидан ёш аёлнинг кўрпага ўралган жасади топилган. Марҳуманинг кўкрак қафаси соҳасида жароҳат излари бўлган.
Мавзуга оид
12:05 / 31.01.2026
Тошкент–Атирау ўртасида тўғридан тўғри мунтазам авиақатнов очилади
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025