Авиарейсларга онлайн рўйхатдан ўтиш хавфли бўлиши мумкинлиги маълум қилинди
Интернетда авиарейсларга рўйхатдан ўтувчи йўловчиларнинг шахсий маълумотлари хакерлар томонидан ўғирланиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Сайёҳлар аэропортларда парвозолди расмиятчилигидан ўтишни тезлатиш учун рейсларга онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятидан бажонидил фойдаланадилар. Бироқ интернет-хавфсизлиги соҳасидаги йирик компаниялар тадқиқотчилари онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида йўловчиларнинг шахсий маълумотлари ўғирланиши мумкинлигини аниқлашди.
Мутахассисларнинг аниқлашича, баъзи авиакомпаниялар онлайн рўйхатдан ўтиш учун шифрланмаган ҳаволаларни жўнатар экан. Сайёҳлар рўйхатдан ўтиш ва рейсга талон олиш учун авиакомпания сайтига кирадилар. Шунда хакер ҳам йўловчи ишлаётган Wi-Fi тармоғида бўлса, рўйхатдан ўтиш маълумотларини осонгина қўлга киритиши мумкин. Бу маълумотлар электрон чипталар тизимига киришга имкон беради. У ерда эса бронлаш билан боғлиқ барча шахсий маълумот сақланади. Жумладан, бу йўловчининг исми-фамилияси, электрон почта манзили, паспорт маълумотлари, рейс, жумладан унинг вақти, санаси ва йўловчининг самолётдаги ўрни ҳақидаги маълумотлардир.
Шундан кейин хакерлар йўловчиларнинг мобил телефон рақами, элекрон почта манзилини ўзгартириб қўйишлари, шахсий маълумотларни қўлга киритишлари ва бронга ўзгартиришлар киритишлари мумкин.
Тизимнинг ушбу заиф томони илк бор 2018 йил декабрда аниқланган. Ўшанда мутахассислар авиакомпанияларга ушбу хавф ҳақида хабар қилишган ва рўйхатдан ўтиш вақтида шифрлашни қўллашни ҳамда тизимга киришдан олдин фойдаланувчининг идентификациясини талаб қилишни таклиф қилишган.
Шундан кейин бир қатор авиакомпаниялар мижозларнинг шахсий маълумотларини ҳамда тўлов, жумладан банк реквизитлари ҳақидаги маълумотларни ҳимоялаш учун зудлик билан чоралар кўришганини маълум қилишган.
Мавзуга оид
13:10 / 01.11.2024
Ўзбекистон авиакомпанияси Гоага тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди
14:10 / 23.10.2024
Авиакомпаниялардан йўловчиларнинг 200 млн сўмга яқин пули ундириб берилди
18:29 / 02.10.2024
Яқин Шарқдаги вазият туфайли икки авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди
01:19 / 07.09.2024