Kun.uz’нинг Самарқанд шаҳридаги мухбирлик бўлими ишга тушди
1 февралдан эътиборан Kun.uz’нинг Самарқанд шаҳридаги мухбирлик бўлими ишга тушди. Ваколатхона биноси Самарқанд шаҳрининг Огаҳий кўчаси 2-уй манзилидаги мўъжаз икки қаватли бинода жойлашган.
Таҳририятнинг мазкур ваколатхонаси республикамизнинг олти жанубий вилояти — Самарқанд, Жиззах, Навоий, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятдан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш, интервьюлар ташкил этиш, жойлардан янгиликлар ва хабарларни саралаб-тайёрлаш, Бош таҳририятга узатиш билан шуғулланади.
Таҳририятда Шуҳрат Шокиржонов, Ғолиб Абдусаломов, Ўткир Жалолхонов ва яна бошқа журналистлар фаолият олиб боришади. Сиз кўрсатиб ўтилган иш вақтларида бемалол ўзингизни қийнаётган ва қизиқтирган масала билан мурожаат қилишингиз мумкин. Таҳририят ходимлари мурожаат ва масалаларнинг муҳимлиги, ҳаётийлигига қараб жойларга чиқиб ўрганишади.
Шунингдек, юқорида санаб ўтилган вилоятлардаги корхона ҳамда ташкилотларнинг PR-материаллари, рекламаларини Kun.uz сайти, унинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари, жумладан, Телеграм каналида жойлаштириш учун буюртмалар қабул қилинади.
Kun.uz’нинг Самарқанддаги ваколатхонаси манзили:
Самарқанд шаҳри, Огаҳий кўчаси, 2-уй. (Мўлжал: Мирзо Улуғбек кўчасидаги Қоракўлчилик илмий тадқиқот институти рўпарасида)
Иш режими: Соат 09:00 – 18:00. Якшанбадан ташқари ҳар куни.
Телефон: (97) 912-87-38
Реклама ва PR масалалари бўйича:
Телефон: (91) 550-89-89 (Ўткир Сайфиев)
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024