Британия ҳукумати контейнер ташувчи кемалар негизида ҳужумкор кемалар яратишни режалаштирмоқда. 

Бирлашган қироллик мудофаа вазири Гэвин Уильямсоннинг айтишича, янги кемалар мамлакатнинг дунё океанидаги таъсирини кучайтиради. Кемалар гуруҳидан бири Ҳинд-Тинч океанида Сувайш каналидан шарқда, иккинчиси эса Ўрта ер денгизида, Атлантика ва Болтиқда жойлашади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, кеманинг сув сиғими 30 тоннани ташкил қилади, узунлиги эса 193 метрга, эни 26 метрга етади. Кемада вертолёт майдончаси ва замонавий алоқа воситалари бўлади.