Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Лукашенко билан хоккей ўйнаши мумкин
Россия президенти Владимира Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков сўзларига кўра, Россия етакчиси ва Беларусь раҳбари Александр Лукашенко Сочидаги «Сириус» марказида бўлиб ўтадиган музокаралардан сўнг биргаликда хоккей ўйнаши мумкин.
«Етакчиларнинг мулоқоти бугун у ёки бу шаклда давом эттирилади. Улар куннинг иккинчи ярмида хоккей ўйнаш ҳақида қарор қабул қилиши мумкинлигини ҳам истисно этмаймиз», - деди Песков.
Лукашенко ва Путин ундан аввал «Сириус» таълим марказига ташриф буюриб, у ерда ҳар икки давлатнинг маданият, таълим ҳамда спорт вазирлари ҳисоботларини тинглашади, шунингдек, янги лойиҳалар билан танишишади.
«Бу янги, қизиқарли шакл бўлиб, ҳар икки давлат ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини чуқурлаштиришга нақадар катта аҳамият бераётганлигини таъкидлайди», - дея Песковнинг сўзларини келтиради ТАСС.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин ва Лукашенконинг чанғи учиши тасвирланган видео пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49 / 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43 / 09.07.2026