Тошкент давлат стоматология институти талабалари Москва давлат тиббиёт ва стоматология университети томонидан ўтказиладиган БутунРоссия стоматолог талабалар олимпиадасида муваффақиятли қатнашди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Институтнинг 5-курс талабаси Сардор Хайтметов олимпиаданинг мутлақ ғолиби бўлган бўлса, Фарруҳ Мингбоев ва Бобуржон Ҳамидов иккинчи ўринга сазовор бўлишди.

Жорий йилда ташкил этилган олимпиадада МДҲ давлатларининг 45 дан ортиқ олий ўқув юртлари талабалари иштирок этди.
2017 йилда ўтказилган олимпиадада ҳам 50 га яқин олий ўқув юртлари орасида Тошкент давлат стоматология институти талабалари чемпион бўлишган эди.
Шу тариқа Тошкент давлат стоматология институти ўтган уч йил ичида стоматология соҳасида мутахассисларни тайёрлашда иккинчи бор халқаро даражада тан олинди.
















