15 февраль куни Санкт-Петербургда, Муринодаги «Воронцовский бульвар» турар жой ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат муҳожири 10-қаватдан қулаб тушди.  

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, монтажчи бўлиб ишлаган ёш йигитни боши, кўкрак қафаси, қорин ва тос жароҳатлари билан Тосководаги шифохонага олиб боришган. Унда умуртқа синиши ва бош суяк-мия жароҳати қайд этилган, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган.

Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот органлари бу меҳнат муҳожири Ўзбекистондан келгани, 23 ёшдалиги ва Петербургда ҳам, Ленин областида ҳам вақтинчалик рўйхатдан ўтмаганини аниқлашган.

Ҳодисага техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.