Жаҳон | 08:24 / 19.02.2019
16024
1 дақиқада ўқилади

Трамп Венесуэла ҳарбийларини огоҳлантирди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Венесуэлада ҳокимият тинч йўл билан ўзгариши тарафдори, лекин «барча вариантлар» ҳам истисно этилмайди. Унинг чиқиши CNN телеканали томонидан трансляция қилинди.

Таъкидланишича, давлат раҳбари Венесуэла президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлаётган барча амалдорлар ва ҳарбий хизматчиларга мурожаат билан чиққан.

«Сизлар Гуайдонинг амнистия тўғрисидаги сахий таклифини қабул қилиб, ўз оилангиз билан тинч яшашингиз мумкин», - деди Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, агар улар бундан кейин Мадурони қўллаб-қувватлашни давом эттирса, «осон ечим» ва «хавфсиз бошпана» ҳақида ўйламасликлари ҳам мумкин, сабаби улар «ҳамма нарсани йўқотади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ венесуэлалик генераллар мухолифат билан махфий музокаралар олиб бораётгани ҳақида баёнот берганди.

Мавзуга оид