Ҳукумат қарори билан Сардор Хикматович Кариев ушбу агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
У бу лавозимда 2018 йилнинг 12 февралидан буён ишлаб келаётган Азиз Рустамович Абдуллаев ўрнида иш бошлади.
Сардор Кариев Вестминстер университетини «бизнес бошқаруви» йўналишида, Ўзбекистон Миллий университетини «бизнес ҳуқуқ» йўналишида тамомлаган. У 2005 йилдан буён тиббий препаратлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Jurabek Laboratories қўшма корхонасини бошқариб келаётганди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 2017 йилнинг ноябрида ташкил этилганди.











