Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига «Буюк Келажак» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти эксперти Саиднўъмон Мансуров раҳбар этиб тайинланди. 

Саиднўъмон Мансуров

«Буюк Келажак» ХННТ ахборот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мансуров Франция, Япония, Литвада тажриба орттирган, Узоқ Шарқ федераль университетида MMATENG ва NETCENG лойиҳалари бошқарувчиси сифатида фаолият олиб борган. 

У меҳнат фаолияти давомида НАТОнинг Марказий Осиёдаги вакили ёрдамчиси, Ўзбекистон Миллий демократик институти вакиллигининг раҳбари бўлиб ишлаган. Шунингдек, Мансуров «Ўзагросуғурта» АЖнинг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари ҳам ҳисобланади.