Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергияси бўйича қарз учун пеня ҳисобланадиган бўлди
Электр энергияси бўйича қарз учун пеня ҳисобланадиган бўлди, деб ёзмоқда Norma.
Қайд этилишича, жараён 2019 йил 11 февралдан тикланган. 2017 йил 1 январдан «махсус кўрсатма» берилгунига қадар электр энергиясидан қарздорларга пеня ҳисобланмаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, маиший истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1%и миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар (Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари. ЎзР ВМнинг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарорига 1-илова).
2019 йил 1 январдан кейин электр энергиясини ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари ёзиб олинганидан ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблардан сўнг, шунингдек белгиланган тартибда киритилган олдиндан тўлов ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китоб давридан кейинги ойнинг 11-кунидан бошлаб маиший истеъмолчининг аниқлаштирилган қарздорлик суммасидан пеня ундирилади.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026