Спорт | 14:01 / 26.02.2019
10251
2 дақиқада ўқилади

Месси – энг яхши дриблёр, Роналду кучли элликталикда йўқ

Фото: Getty Images

Football Observatory таҳлил маркази ўтган йили Европадаги топ-5 лигадаги энг яхши дриблёрлар рўйхатини тақдим этди. 

Бу рўйхатда биринчи ўринини «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси банд этган. Статистикага кўра, аргентиналик футболчи ўзи иштирок этган ўйинларда ўртача ҳар 19,2 дақиқада рақиб футболчисини алдаб ўтган.

Иккинчи ўринда «Ницца» яримҳимоячиси Аллан Сен-Максимен жойлашган – 19,8 дақиқалик кўрсаткич, учинчи ўриндаги – Эден Азарда («Челси») – 21 дақиқа. 

Бу борадаги кучли ўнликка қуйидаги футболчилар ҳам кирган: Наим Слити («Дижон»), Усмон Дембеле («Барселона»), Жейдон Санчо («Боруссия» Д), Маркус Тюрам («Генгам»), Жефф Рен-Аделаид («Анжер»), Уилфрид Заа («Кристал Пэлас»), Анхель Корреа («Атлетико»). 

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе – 29-ўринда жойлашган. «Ювентус» футболчиси Криштиану Роналду топ-50 ичида йўқ. 

Бу таҳлил ўтган йили майдонда камида 1800 дақиқа ўтказган футболчилар (Бундеслига учун 1500 дақиқа) орасида ўтказилган.

Мавзуга оид