Ўзбекистон ва Испания маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
2019 йилнинг 26 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Испания ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилмоқда.
Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Испания Қироллиги ташқи ишлар, Европа иттифоқи ва ҳамкорлик вазирлиги давлат котиби Фернандо Валензуэла Марзо раҳбарлик қилдилар.
Мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ чоралар муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Учрашувда таъкидланишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Испания қироли Фелипе VI ўртасида 2017 йил 9 июнь куни Остонада бўлиб ўтган учрашув Ўзбекистон - Испания ҳамкорлигига муҳим фаоллик бағишлади. Давлат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган конструктив ва ишончли мулоқот ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш учун янги истиқболларни очади.
Испания компанияларининг иқтисодиётнинг турли соҳаларида, жумладан, қишлоқ хўжалиги, электротехника, кимё, қурилиш ва фармацевтика, машина қурилиши, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, туризм каби соҳаларда юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватларини Ўзбекистонда яратиш лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдор эканликларини тасдиқланди. Иқтисодиёт ва саноат соҳасида ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлисини 2019 йилда ўтказиш ҳамкорликни кенгайтириш, ҳукумат даражасида икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш имконини беради.
Испаниянинг Европа иттифоқидаги фаол ролини инобатга олган ҳолда икки томонлама муносабатларда «Ўзбекистон - ЕИ» шаклидаги ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. Испания томони Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги Битим бўйича музокаралар бошланишини, шунингдек, мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади. Таъкидланганидек, ушбу мавзулар бугун Испания делегацияси томонидан Ўзбекистон вазирлик ва идораларидаги музокаралар чоғида муҳокама қилинади.
Учрашувда умумий кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.
Маслаҳатлашувлар якунида икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди.
Мавзуга оид
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
22:04 / 06.11.2024
Испанияда бананлар ортилган контейнер ичидан 13 тонна кокаин топилди
09:51 / 06.11.2024
Испаниядаги сув тошқини: 89 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти
20:51 / 03.11.2024