Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Ёшлар иттифоқи кафилликка олган икки маҳкум суд чекловларини бузгани учун озодликдан маҳрум этилди
Самарқанд туманида яшовчи 1995 йилда туғилган А.Р ва 1994 йилда туғилган Ф.А. ўғирлик жинояти содир этиб қўлга тушади. Суд жараёнида жиноятчиларнинг ёш эканлиги ҳисобга олиниб, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши кафиллиги асосида қамоқ жазоси ўрнига озодликни чеклаш жазоси қўлланилган эди.
Суд қарори билан маҳкумларга кеч соат 22:00 дан эрталаб 06:00 гача яшаш уйларидан чиқмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик ҳамда бир қатор қўшимча чекловлар юклатилган эди. Шунга қарамасдан, ҳар икки йигитнинг яшаш манзили Самарқанд туман ички ишлар органлари пробация хизмати ходимлари томонидан тунги вақтда текширилганда, улар ўз уйини тарк этгани аниқланган. Огоҳлантиришга қарамасдан, бу ҳолат яна бир мартадан такрорланган.
Бу ҳақда Самарқанд туман ички ишлар органлари пробация хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг 2019 йил 21 февраль куни Д.Нуралиев раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида икки маҳкум ҳам айбига тўлиқ иқрор бўлган. Уларга белгиланган озодликни чеклаш жазоси оғирроғига алмаштирилди ва уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026