2019 йилнинг 26 февраль куни Қозоғистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Остона шаҳрида қурилаётган мамлакатимизнинг бўлажак элчихонаси бинолари мажмуасини бориб кўрди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

ТИВ хабарига кўра, қурилиш ишлари 2018 йилнинг май ойида Қозоғистон пойтахтининг Олмаота туманида бошланган эди.

Элчихона берган маълумотларга қараганда, дипломатик ваколатхона биносининг қурилиш ишларини 2019 йил якунига қадар тугаллаш мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтиши хабар қилинганди.