Жаҳон | 17:40 / 27.02.2019
6271
1 дақиқада ўқилади
Мисрнинг энг катта вокзалида ёнғин: 20 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб кишилар жароҳатланди
Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида, Миср темирйўлларининг энг асосий вокзали - Рамзес вокзалида кучли ёнғин рўй бериши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳатланди.
Қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, йўловчи поезди платформага тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан, гувоҳларнинг айтишича, ҳудудда портлаш овози ҳам эшитилган.
Associated Press нашри шифокорларга асосланиб хабар қилишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Агентлик маълумотига кўра, ёнғин тезюрар поездда рўй берган, Рамзес вокзалига етиб келган поездда ёқилғи баки портлаган. Воқеа жойини қалин тутун қоплаб олган, вокзалга ўнлаб тез ёрдам машиналари, қутқарувчилар ҳамда ўт ўчирувчилар етиб келишган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024