Иқтисодиёт | 10:55 / 28.02.2019
23329
2 дақиқада ўқилади

Чимкент иссиқхона бизнеси Ўзбекистонга ютқазмоқда - Kursiv

Фото: Getty Images

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти иссиқхоналар уюшмаси раиси Мирзаҳмад Снабаевнинг сўзларига кўра, Чимкент иссиқхоналаридан олинган сабзавот маҳсулотлари рақобатбардош эмас. Бу ҳақда Kursiv.kz хабар қилмоқда.

Снабаевнинг айтишича, Чимкент бозорларида помидор ва бодрингнинг юқори нархи (бир кг учун 700 дан 850 тенгегача) газ ва электр энергияси учун катта тарифлар билан изоҳланади. Агар, Ўзбекистонда бир куб газ 12 тенге, кВт/соат эса - 8 тенге турса, Туркистон вилоятида бу кўрсаткич мос равишда 36 ва 25 тенгега тенг.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили иссиқхона эгаларига газ учун субсидиялар бекор қилинди. Бир куб метр газ учун 36 тенгелик тариф дарҳол сабзавотлар нархига таъсир кўрсатди.

Бундан ташқари, жануб маҳсулотларининг рақобатга бардош бера олмаётгани юқори божхона божларига ҳам алоқадор - Ўзбекистонга экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг умумий қийматидан 12%.

Шу тариқа, Туркистон вилояти иссиқхоналарида етиштирилган 1 кг бодринг ва помидор таннархи 140 тенгедан 150 тенгегача бўлиб турибди, Ўзбекистонда эса - 70 тенгедан 75 тенгегача.

Мавзуга оид