Ниғматилла Йўлдошев: қишлоқ аҳолиси муаммоларини ҳал этишга жиддий ёндашув бўлмаган
Қишлоқ аҳлини қийнаётган муҳим муаммоларни комплекс ҳал этишга жиддий ёндашув бўлмаган, деб фикр билдирди Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев.
28 февраль куни ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XVIII-ялпи мажлисида Сенат раиси қишлоқ жойларда аҳолининг турмуш шароити талаб даражасида эмаслигини айтиб, бу ҳолатга, қисман, парламент вакилларини ҳам айбдор қилди.
«Биз аҳолининг асосий қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилиши боис, қишлоқ аҳли тўқ ва фаровон яшаса, бу жиҳат бутун мамлакат тараққиётининг кўзгуси бўлиши ҳақида кўп йиллар гапириб келдик. Бироқ, тан олиш керак, қишлоқ аҳлини қийнаётган муҳим муаммоларни комплекс ҳал этишга жиддий ёндашмадик», - дея раиснинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг айтишича, халқ билан мулоқот давлат сиёсати даражасига кўтарилганидан кейингина, расмийлар қишлоқ аҳолиси қандай оғир шароитларда кун кечираётганига яна бир карра амин бўлди.
«Бундай шароитни тубдан яхшилашга қаратилган, аниқ режалар ва молиявий манбалар асосида амалга оширилаётган ишлар эса, қишлоқ аҳли турмушида том маънодаги инқилобий ўзгаришларни бошлаб берди», - деб қўшимча қилди у.
Маълум қилинишича, 2018 йилнинг ўзида 3 трлн. сўмлик маблағ эвазига 420га яқин қишлоқ янгича қиёфага кирган.
Мавзуга оид
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
18:41 / 16.08.2024
Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раислигига қайта сайланди
18:42 / 19.07.2024
Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни топшириш бўйича шартнома имзолади
13:36 / 21.06.2024