«Сўнгги йилларда республикамиз шаҳар ва қишлоқлари, аҳоли пунктларининг замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш ҳамда янгилаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Шу билан бирга, шаҳарсозлик фаолиятида муайян камчиликлар, жумладан соҳадаги белгиланган меъёрларга риоя этмаслик ҳолатлари мавжудлиги аниқланди», - дейди сенатор.
Аброровнинг таъкидлашича, бундай ҳуқуқбузарликлар фуқаролар ҳамда юридик шахслар томонидан содир этилаётгани, амалда жавобгарлик масаласи кўрсатилмагани қурилиш тизимини замонавий талабларга мослаштиришга йўналтирилган чоралар билан бир қаторда жазолаш механизмини жорий қилишни ҳам тақозо этмоқда.
Шу туфайли, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритган ҳолда, қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишларининг сифати устидан назорат қилиш инспекцияларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик учун маъмурий жазони жорий этиш назарда тутилмоқда.











