Хабарингиз бор, Kun.uz жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб келмоқда. Бу сафар ҳам оққонга чалинган беморларнинг шифокори ва яқин қариндошлари билан боғландик. Уларнинг ҳолидан хабар олиш ва шароитини ўрганиш мақсадида касалхонага ташриф буюрдик. Бемор болажонлар ва уларнинг ота-оналари билан бирма-бир суҳбатлашдик.

Видео: Mover (tas-ix)

https://mover.uz/video/embed/zcXSFzAm/

Видео: Youtube

Биринчи беморимиз Андижон вилояти Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи 16 ёшли Исматилло Абдупаттаев. Оққон ташхиси билан хасталанган Исматилло ҳозирда 4-босқич муолажаларини олмоқда. Дориларнинг қимматлиги туфайли оила анча қийналиб қолган. Даволанишни давом эттириш учун Исматиллога ёрдам керак. У яхшилар кўмагига муҳтож.

+99891 492 35 15 – Бўрибоева Маҳбуба (онаси)

Бўрибоев Иброҳимжон (отаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0423 8436 9178

МФО: 00040

ИНН: 200269284

Нақд пул топширганда: 23116000800000040001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 23118000400000040500

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000200000040001

Кейинги беморимиз Муҳаммадалиев Ҳасанжон. У 2016 йил Наманган вилояти Наманган туманида туғилган. Оққон хасталигига чалинган Ҳасанжон ҳозирда 3-босқич дориларини кундузги бўлимда оляпти. Онаси Гулноза Собированинг таъкидлашича, дориларни етказа олмаяпти, қўни-қўшнилардан қарз бўлиб қолган. Турмуш ўртоғи ҳам тайинли ишда ишламайди. Ҳозирда 3 ёшли Ҳасанжон яхшилар ёрдамига муҳтож. Ҳасанжоннинг оиласи саховатпеша инсонлар учун доим дуода.