Комил Алламжонов Шавкат Мирзиёевга «Библиобус»лар тақдимотини ўтказди
Наманган шаҳрида жойлашган Нодирабегим номидаги ахборот-кутубхона маркази 100 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги янги лойиҳа ишлаб чиқди.
Лойиҳа ушбу мажмуани тубдан модернизация қилишга йўналтирилган. Жумладан:
– кутубхона ёнида шинам китоб савдо маркази ташкил этилади;
– вилоятнинг чекка маҳалла ва овуллари аҳолиси, айниқса, ёшлар мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида Агентлик томонидан махсус жиҳозланган “Библиобус” йўлга қўйилади.
“Библиобус”лар ҳам кутубхона, ҳам китоб дўкони сифатида сайёр хизмат кўрсатади. Унинг ёрдамида ўқувчилар кутубхонага эмас, кутубхона ўқувчилар олдига боради.
Президент мазкур лойиҳа билан танишар экан, уни қўллаб-қувватлашини, жумладан, ушбу маънавий қимматга эга лойиҳани қисқа муддатда амалга ошириш лозимлигини таъкидлади. Давлат раҳбари, шунингдек, қарийб ярим гектарга тенг майдонда жойлашган кутубхона теварагини китоб мутолаасига қулай, осойишта бўлиши лозимлигини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Комил Алламжоновни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармойишни имзолаганди.
Мавзуга оид
19:15 / 23.11.2024
ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан ҳайдалди — манба
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
16:18 / 28.10.2024