2019 йил 28 февраль куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшаган Ш.М.нинг уйи ҳовлисида жойлашган омборхонасида ёнғин содир бўлган. 

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Оқибатда омборхонанинг 30 кв.м майдонида ички ва том қисмлари ёниб зарар кўрган. Шунингдек, ёнғин ўчириш вақтида Ш.М.нинг жасади топилган. 

Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.