Туркия 2023 йилда ўзи ишлаб чиқарган биринчи қирувчи самолётни намойиш этмоқчи
Туркия 2023 йилда ўзи ишлаб чиқарган биринчи қирувчи самолётни намойиш этиш, 2026 йилда эса биринчи синов парвозини амалга оширишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Фуат Ўқтай маълум қилди.
"Биринчи турк қирувчисининг тақдимоти 2023 йилда ўтказилади. Уни 2026 йилда самода кўришимиз мумкин. 2031 йилда улар Туркия қуролли кучларига топширилади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Anadolu агентлиги.
Биринчи қирувчи самолёт намунасини ишлаб чиқиш режаси ҳақида илк бор 2017 йил ноябрда Туркиянинг собиқ миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли маълум қилганди. Ўшанда у лойиҳани амалга оширишда бир нечта давлат иштирок этаётганини, аммо Туркия охир-оқибат бирор компания ёки давлатга қарам бўлиб қолмаслик учун ўз йўлидан бораётганини айтганди.
Мавзуга оид
00:18 / 15.09.2024
Хитой янги авлод палубали қирувчи самолётини синовдан ўтказишни бошлади
11:04 / 30.08.2024
Украинага етказиб берилган F-16 самолётларидан биринчиси қулади
14:20 / 13.09.2023
АҚШнинг ишонган техникаси: «Жанговар Лочин» – F-16 қирувчи самолётларининг яратилиши тарихи
00:32 / 04.12.2022