Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ АҚШ ва КХДР ўртасидаги саммит нима учун эрта якунлангани сабабини маълум қилди
АҚШ ва КХДР ўртасидаги саммитнинг муддатидан олдин якунланишига Америка президенти Дональд Трампнинг уранни бойитиш бўйича махфий корхонани ёпиш тўғрисидаги талаби сабаб бўлган. Бу ҳақда The Sunday Times ёзмоқда.
Нашр маълумотига кўра, гап Чхоллим шаҳрида жойлашгани тахмин қилинаётган объект ҳақида бормоқда.
Қайд этилишича, учрашувда Америка томони заводни йўқ қилишни талаб қилган, Ким Чен Иннинг рад жавобидан кейин эса музокараларни тўхтатишни талаб қилган. Шундан сўнг Трамп АҚШга учиб кетган, Шимолий Корея етакчиси эса Вьетнамдаги сафарини давом эттирган.
КХДР-АҚШ саммити 27-28 феврал кунлари Ханой шаҳрида бўлиб ўтди. Икки давлат раҳбарларининг музокараси якунида ҳеч қандай ҳужжат имзоланмади.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026