Жаҳон | 01:24 / 05.03.2019
48732
1 дақиқада ўқилади

Forbes дунёнинг энг бой аёлини маълум қилди  

Фото: MARTIN BUREAU/AFP/Getty Images

Forbes нашри талқинига кўра, жорий йилда дунёнинг энг бой одами L’Oreal компаниясининг меросхўри Франсуаза Бетанкур-Майерс бўлди. 

Аёл умумий рейтингда 15-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 50 млрд долларга баҳоланган.

Бетанкур-Майерс L`Oreal компанияси асосчиси Эжен Шуллернинг ягона набираси ҳисобланади. Бетанкур-Майерснинг онаси Лилиан Бетанкур 2017 йилдаги вафотигача дунёнинг энг бой аёли бўлган. 

Янги рейтингга кўра, дунёнинг энг бой одами сифатида Amazon асосчиси Жефф Безос топилган. Унинг давлати 131 млрд долларга баҳоланган. 

Мавзуга оид