Жаҳон | 00:39 / 05.03.2019
17049
2 дақиқада ўқилади

Гуайдо Мадуро ўз лавозимидан кетишининг 3 сценарийсини айтиб ўтди

Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо амалдаги президент Николас Мадуро ўз лавозимини тарк этиши мумкин бўлган учта сценарийни маълум қилди. У бу ҳақда The Washington Post нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Гуайдога Мадуро куч қўлланмасдан ўз лавозимини тарк этадиган воқеалар ривожи ҳақида савол берилган. “Биз Венесуэлада барча имкони бор ишни қилдик: намойишларга чиқдик, ҳокимиятнинг тинчлик билан ўтиши учун барча имкониятларни қўлламоқдамиз. Айни вақтда мен 3 та сценарий кўрмоқдаман”, деб жавоб қилган Гуайдо.

Унинг фикрича, биринчи сценарий “эркин ва адолатли сайловларни” ўтказишдан иборат. Гуайдо иккинчи сценарий юз беришини энг кам эҳтимолли деб атаган, у “ҳокимиятнинг алмашиши, бироқ жорий тузумнинг қисман сақланиб қолишидан” иборат.

“Ниҳоят, ҳарбийлар конституция, Гуайдо ва қаршилар томонга ўтиши мумкинлиги варианти бор. Бу ҳокимиятнинг эгаллаб олинишини тўхтатиши мумкин”, деб айтган Гуайдо.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид