Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги 474–I-сонли Қонунининг 5-моддаси қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилиши мумкин:

“12-1) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ қарзини ундириш чораларини кўриш”.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади:

65-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш давлат солиқ хизмати органининг даъво аризаси асосида суд тартибида амалга оширилади, бундан ушбу Кодекснинг 651-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно”;

қуйидаги мазмундаги 65-1-модда билан тўлдирилади:

“65-1-модда. Давлат солиқ хизмати органининг қарори асосида ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш

Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги қарор солиқ тўловчи солиқ қарзини ёзма тан олган ва у ундирувни унинг мол-мулкига қаратиш ҳақида огоҳлантирилган тақдирда давлат солиқ хизмати органи томонидан қабул қилиниши мумкин.

Солиқ қарзини ёзма тан олиш электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган электрон ҳужжат шаклида тақдим қилиниши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органининг ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги қарорида қуйидагилар кўрсатилади:

1) қарор қабул қилган давлат солиқ хизмати органининг номи;
2) қарор қабул қилинган сана ва унинг рақами;
3) юридик шахснинг тўлиқ номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, паспорт маълумотлари (серия, рақами ва паспорт берилган сана);
4) солиқ тўловчининг жойлашган жойи (почта манзили), банк реквизитлари ва идентификация рақами;
5) ҳар бир солиқ ёки мажбурий тўлов тури бўйича қарздорлик миқдори, шунингдек тегишли қарздорлик ўтказилиши лозим бўлган Давлат бюджетининг ғазначилик ҳисоби реквизитлари кўрсатилган солиқ қарзининг суммаси;