Ушбу чеклов 2020 йилдан бошлаб чиқариладиган автомобил моделларига тааллуқли бўлади.
Статистикага кўра, тезликни ошириш жиддий йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли 2020 йилдан бошлаб компаниянинг барча автомобилларида ҳайдовчи тезликни белгиланган лимитдан ошира олмайди.
Бундан ташқари, янги моделларга хавфсизликни ва автопилотда юришни таъминлаш технологияларини татбиқ қилиш режалаштирилган. Шу билан бирга, компания автомобилнинг тезлигини муайян ҳудудларда автоматик камайтирадиган тизимни ишлаб чиқиш имкониятини ўрганмоқда.











