Ўзбекистон Озарбойжон ва Эстония билан автомобиль ташувлари бўйича битим имзолайди
Ўзбекистон Озарбойжон ва Эстония билан халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги битимни имзолайди. Бу ҳақда транспорт-логистика соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича хорижий давлатлар билан музокаралар ўтказишга оид тадбирлар режасида айтилади.
Хусусан, Озарбойжон ва Эстония билан халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги икки томонлама халқаро битимлар лойиҳаларини имзолаш учун хорижий томон билан мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилади. Бундан ташқари, Афғонистон билан худди шундай битим ишлаб чиқилади.
Амалга ошириш муддати - 2019 йил 1 декабрь. Масъуллар - Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ТИВ.
Шунингдек, хорижий давлатлар, шу жумладан, Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон, Озарбойжон, Грузия ва ХХР темир йўл корхоналари билан транспорт йўлакларининг диверсификацияси мақсадида рақобатбардош тарифлар ҳамда чегирмалар тақдим этиш бўйича музокаралар ўтказилади.
Амалга ошириш муддати - 2019 йил охиригача. Масъуллар - Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ.
Мавзуга оид
14:26
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
22:20 / 08.11.2024