Ўзбекистон | 12:17 / 07.03.2019
1725
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон - Австрия ҳукуматлараро комиссияси мажлиси ўтказилади

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 7 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов мамлакатга амалий ташриф билан келган Австрия Республикаси Европа, интеграция ва ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Йоханнес Петерлик билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Австрия алоқалари, шунингдек, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилган.

Учрашувда сўнгги вақтларда кузатилаётган турли даражалардаги самарали икки томонлама алоқаларни фаоллашаётгани мамнуният билан қайд этилди. Давлатлараро алоқаларни изчил кенгайтириш ва чуқурлаштириш икки мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келиши таъкидланди.

Ўзбекистон ва Австрия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасида 2018 йил 22 ноябрь куни Брюсселда бўлиб ўтган музокараларнинг самарали якунлари келажакда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш имконини берди.

Суҳбат давомида 2019 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида Савдо ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Австрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш ва унинг доирасида бизнес-форум ташкил этишга тайёргарлик жараёни ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда умумий кун тартибидаги бошқа масалалар, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Музокараларда Австрия элчиси Алоис Краут иштирок этди, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид