Ҳафтасига бир соатдан шуғулланиб бир йил ичида нимага эришиш мумкин?
Ҳаётнинг у ёки бу соҳасида муваффақиятга эришиш учун анча тер тўкишга тўғри келади. Ютуқлар меҳнатни талаб қилади. Муваффақиятга эришишни бир неча майда бўлакларга ажратиб чиқилса нима бўлади? Уларни ҳар куни мунтазам равишда амалга оширилсачи? Баъзида ўзгаришлар учун биз ўйлагандан камроқ зўр бериш талаб этилади.
Ўз-ўзига бўлган ишонч
Бу жиҳат тўлақонли ва мазмунли ҳаёт кечириш имконини беради. Бундай кўникмани ривожлантириш зарур бўлади. Қуйидаги амалиёт учун 8 дақиқа ажратинг:
Ўзингизни мақтанг
Характерингизнинг кучли жиҳатлари, истеъдод, кўникма ва натижаларни ўрганинг. Уларни ён дафтарчага ёзиб олганингиз маъқул.
Юздаги имо-ишоралар ва ҳаракатларингиз устида ишланг.
Онглилик
Биз шахсий фикрлар, реакция ва хотиржамлигимиз учун масъулмиз. Ўзингиз онг равшанлиги ва бир ишга диққатни қаратиш қобилиятини ривожлантиришга қодирсиз. Онглилик одамлар ва олам билан муносабатларни яхшилаш, воқеаларга ижобий томондан ёндашиш ва қийинчиликлардан хулоса чиқариб, уларни енгишда ёрдам беради. Кунда 8 дақиқа машқ қилиш – шунинг ўзи етарли. Сизга нафас машқлари, нафас циклларига диққатни қаратиш ёрдам беради. Кундалик ички сукунат ҳаётингиз сифатини сезиларли даражада яхшилаб, хотиржамлик беради.
Ижод
Ҳар биримиз ижодий салоҳиятимизни кашф этишга қодирмиз. Бунинг учун эътибор ва вақт зарур. Ижод билан шуғулланиш – хордиқ чиқариш, куч ва қувватга тўлишнинг аъло усули. Салоҳиятни кашф этиш ўз-ўзингизга берадиган баҳони оширади. Ўзингизни яхшироқ англашни бошлайсиз.
Ўзингизни ижодга бағишлаш учун ҳар куни вақт ажратинг. Фақат мақсад қўйманг. Шунчаки расм чизинг, рақсга тушинг ва шеърлар ёзинг. Қўшиқ айтинг, эртаклар тўқинг ва тикиш билан шуғулланинг. Ижодий қувватни ҳар қандай кўринишда акс этиши кайфиятингизни кўтаради.
Мавзуга оид
22:15 / 18.05.2022
Сохта муваффақиятшунослик бизнеси ёхуд тренинг ортидан миллион
20:01 / 20.12.2020
«Ривожланиш учун энг муҳим омил – оиладаги гармония». Ҳикмат Абдураҳмонов билан суҳбат
19:00 / 25.11.2019
«Бадавлат бўлишни умуман тавсия қилмайман». Россиялик миллиардер бахт ва бойлик ҳақида
09:17 / 15.07.2019