НАТО альянс чегаралари яқинида Россия томонидан ракеталар жойлаштирилишига мувофиқлаштирилган жавоб тайёрлаяпти. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Қайд этилишича, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шу ҳақда маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, НАТО «Россия ҳаракатларига» яхши даражада мувофиқлаштирилган жавоб тайёрлайди.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Москва Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимга «амал қилишга қайтиши» керак.

Бундан олдин, НАТО Россияга «сўнгги имконият» берганди.