10:41 / 08.03.2019
24619

Сайёра Рашидова орден билан мукофотланди

Фото: kultura.uz

Сайёра Шарофовна Рашидова «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда президентнинг бир гуруҳ аёлларни фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонида айтилади.

Сайёра Рашидова 1943 йилнинг 2 август куни Жиззахда таваллуд топган. Кимёгар олима. Ўз вақтида Ўзбекистон раҳбари бўлган Шароф Рашидовнинг қизи. Москва университетини тугатган (1965), Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институтида лаборатория мудири (1972—79), полимерлар кимёси бўлими раҳбари (1979-81) бўлиб ишлаган. Ўзбекистон Фанлар академияси полимерлар кимёси ва физикаси институти директори (1981 йилдан). 

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), кимё фанлари доктори (1983), профессор (1984). Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (1995 йилдан). «Дўстлик» (1999), «Эл-юрт ҳурмати» (2003) орденлари билан мукофотланган.

Top