Жаҳон | 00:30 / 09.03.2019
7653
1 дақиқада ўқилади

Кобулдаги теракт 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Кобулда 7 март куни содир этилган ҳужумда камида 11 киши ҳалок бўлди, 95 киши яраланди. Бу ҳақда Pajwok ахборот агентлиги хабар берди. 

Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили Нусрат Раҳимийнинг таъкидлашича, терговнинг дастлабки натижаларига кўра, ҳужум “Толибон” томонидан амалга оширилган. Унинг маълум қилишича, бир гумонланувчини ушлашга муваффақ бўлинган, яна икки нафари хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган. 

7 март куни Кобулда бир нечта портлаш содир этилган. Пойтахт ғарбида мужоҳидлар етакчиси Абдулла Али Мозорий ўлимининг 24 йиллиги муносабати билан ўтаётган маросимда ҳужум содир этилган. Маросимда афғон сиёсатчилари ҳам иштирок этган. Номаълум кимсалар 13-полиция бўлимини миномётдан ўққа тута бошлаган. Биринчи портлаш Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла нутқи вақтида янграган. 1TV телеканали ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олганини маълум қилган. 

Мавзуга оид