Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Афғонистон марказида "Толибон" ҳаракатининг командири йўқ қилинди
Афғонистоннинг марказий қисмидаги Вардак вилоятида авиазарба натижасида "Толибон" ҳаракатининг командири йўқ қилинди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб The Khaama Press агентлиги хабар берди.
"Вардак вилоятининг Сайидобод туманида авиазарба натижасида толиблар командири Убайд ўлдирилди. Тахминларга кўра, Убайд бир неча нафар давлат хизматчилари ва тинч аҳолини ўлдирганлик учун жавобгардир", деган агентлик суҳбатдоши.
Агентликнинг қайд этишича, Вардак вилояти Афғонистоннинг марказий қисмидаги энг нотинч ҳудудлар сирасига киради. Вилоятнинг айрим туманларида "Толибон" ва бошқа гуруҳлар фаол ҳаракат қилади.
Аввалроқ Кобулда 7 март куни содир этилган ҳужумда камида 11 киши ҳалок бўлгани ва 95 киши яралангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026