Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон шарқида бўрилар икки аёлни ғажиб ташлади
Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 83 ёшли аёл ва унинг 55 ёшли қизи бўрилар тўдасининг қурбонига айланди. Фожиа 7 март куни эрталаб Шугнан туманидаги Поршнев жамоатига қарашли Мденхор қишлоғида юз берди – деб хабар беради tnews.uz.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар Қўмитасининг матбуот котиби Умеда Юсупованинг хабар қилишича, аёллар эрталаб уйдан чиққанларида бўрилар тўдаси ҳужумига учраган.
Поршнев жамоати вакиллари мазкур фактни тасдиқлашган. Уларнинг хабар қилишича, бўрилар аёлларни тириклай ғажиб ташлаган.
Бу бўриларнинг маҳаллий аҳолига биринчи ҳужуми эмас. 2013 йилнинг февралида Рушан туманидаги Баджув қишлоғида истиқомат қилувчи 81 ёшли Наботбегим Худодова ваҳший ҳайвонлар қурбонига айланган эди. Олган жароҳати туфайли аёл ҳодиса жойида вафот этганди.
Ўша йилнинг январида бўрилар тўдаси Шугнан туманидаги Сижд қишлоғида яшовчи 90 ёшли Озода Саиднуруллоевага ҳужум қилган эди. Ҳодисадан кейин аёл узоқ даволанган ва шифохонада реабилитация қилинган эди.
Экспертларнинг сўзларига қараганда, оч қолган бўрилар тўдаси овқат излаб қишлоққа тушишга мажбур бўлмоқда ва кўпинча одамлар уларнинг қурбонига айланмоқда.
Тожикистонда бўриларни овлаш расман тақиқланган, шунингдек тоғли қишлоқларда яшовчи аҳоли ваҳшийларга қарши курашда қуролга эга эмас. Бир неча йил муқаддам экологлар Афғонистондан Тожикистонга бўрилар миграциясини қайд қилишган эди, шундан сўнг йиртқичларнинг чорва моллари ва ҳатто маҳаллий аҳолига ҳужум қилиши борасида маҳаллий аҳоли томонидан шикоятлар билдирилди.
Мавзуга оид
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
07:44 / 26.03.2026
Фотоқопқон бўри ва айиқнинг ғайриоддий хатти-ҳаракатини қайд этди
18:30 / 08.01.2026
Сурхондарёда қўйларига ҳужум қилган бўрини ўлдирган шахс жаримага тортилди
07:35 / 22.11.2025