Ўзбекистонлик оғир атлетикачи жаҳон чемпионатида иккита кумуш медални қўлга киритди
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оғабек Нафасов иккита кумуш медални қўлга киритди.
-55 кг вазн тоифасида иштирок этган Нафасов даст кўтаришда 102 тошни ўзига бўйсундириб, бу борада иккинчи натижани қайд этди ва дастлабки кумуш медални ўзиники қилди.
Силтаб кўтариш баҳсларида эса Нафасов 121 кг тошни кўтаришга муваффақ бўлди ва 3-натижа эгаси билан бир хил натижа кўрсатди. Аммо мексикалик спортчининг вазни Оғабекдан енгилроқ бўлгани учун ўзбекистонлик спортчи бу борада тўртинчи ўринда қайд қилинди.
Аммо бу Оғабекнинг умумий натижалар бўйича медалларига таъсир қилмади. Икки кураш бўйича 223 кг жамғара олган Нафасов якунда иккинчи натижани қайд этди ва иккинчи кумуш медалини қўлга киритди.
Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасида ЖЧ
Йигитлар, -55 кг:
1.Серхио Массидда (Италия) – 228 кг
2. Оғабек Нафасов (Ўзбекистон) – 223 кг
3.Хосе Перальта (Мексика) – 217 кг
Мавзуга оид
20:45 / 15.03.2024
Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади
08:53 / 07.12.2023
Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов спорт маркази ташкил этилади
15:23 / 04.12.2023
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
13:16 / 13.05.2023