18:55 / 11.03.2019
49663

Юнусободдаги мактаб спорт залининг кийим алмаштириш хоналарида кузатув камералари ўрнатилгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия кийим алмаштириш хонасида кузатув камералари ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати 2019 йилнинг 7 март куни мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиши натижасида 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залининг ўғил ва қиз болалар кийим алмаштириш хоналарида кузатув камералари ўрнатилгани аниқланди.

Текширув натижасига кўра, кийим алмаштириш хоналаридаги камералар демонтаж этилган.

Хабарда қайд этилишича, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида барча мактаб раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берилди.

Top