1 млн ўзбек яшовчи Қирғизистонда масжидлардаги маърузаларни қирғиз ва рус тилидан бошқа тилларда ўтказиш тақиқланди
Қирғизистон масжидларида жума маърузаларини қирғиз ва рус тилидан бошқа тилларда ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қирғизистон муфтийси Максатбек Токтомушев жума маърузалари қирғиз тилида, зарурат бўлганда рус тилида ўтказилиши шартлиги ҳақидаги буйруқни имзолаган. Буйруқ муфтий томонидан 6 март куни имзоланган.
Буйруқда айтилишича, жума маърузалари асосий миллат вакиллари яшамайдиган ҳудудларда ҳам қирғиз тилида (зарурат бўлганда рус тилида) ўтказилиши шарт. Хутбадан ташқари бошқа ҳолларда тил бўйича чекловлар йўқ.
Таъкидланишича, мамлакат жанубидаги баъзи масжидларда маърузалар ўзбек тилида ўтказилган.
Мамлакатда қирғиз тили давлат тили, рус тили расмий тил ҳисобланади.
Маълумот учун: Қирғизистонда 6,2 млндан кўпроқ одам яшайди. Ўзбеклар сони 918 262 кишини ташкил этиб, мамлакатнинг Ўзбекистон билан чегарадош жануби-ғарбий туманларида истиқомат қилади (Ўш, Жалолобод вилоятлари). Бундан ташқари, мамлакатда доғистон, татар, қозоқ, уйғур, турк миллатидаги кишилар ҳам яшайди.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Қирғизистонда ўзбек тили она тили сифатида энг кенг тарқалган тиллардан биридир. Рус тили энг кенг тарқалган иккинчи тил бўлса, ўзбек тили бу борада учинчи ўринда туради.
Мамлакатда диний арбоблар, етакчи уламолар орасида она тили ўзбек тили бўлган шахслар кўпчиликни ташкил этади.
Шубҳасиз, Қирғизистон масжидларида маърузаларни қирғиз ва рус тилидан бошқа тилларда ўтказиш тақиқланиши она тили ўзбек тили бўлган фуқароларнинг ўз тилида ислом динини ўрганишига тўсқинлик яратиши мумкин.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024