2019 йил 9 март куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида яшовчи Ш.Ғ. маст ҳолда уйида рашк оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи Г.Ғ. (аёл)нинг бош ва юз қисмларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Г.Ғ. касалхонага келтирилганида вафот этган. Ш.Ғ. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.











