Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида ошхонага тарқатилган товуқ гўштида 157 турдаги микроб ва бактериялар аниқланди
Иллюстратив фото/РИА Новости
Оқдарё туманининг "Улуғбек" МФЙда истиқомат қилувчи У.О. тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилди, деб ёзмоқда Zarnews.
Қайд этилишича, рухсатномасиз фаолият кўрсатаётган тадбиркор Ургут туманидан парранда гўшти келтириб, туман марказидаги умумий овқатланиш шохобчаларига тарқатиш билан шуғулланган.
Жорий йилнинг 22 февраль куни у Лойиш шаҳридаги кафега бир неча қутида (бир қутида 18-20 та) товуқ гўшти олиб келган. Маҳсулотнинг сифатидан шубҳаланган кафе ходимлари уни олишдан бош тортгач, У.О. гўштни шаҳарчадаги бошқа ошхонага келтирган. Бу ерда ҳам юқоридагидек ҳолат такрорланган.
Ошхона бекаси товуқ гўштини кўриб, истеъмолга яроқсизлигини дарҳол англайди. Орада келишмовчилик келиб чиқади. Натижада аёл Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмасининг Оқдарё туман жамиятига шикоят аризаси билан мурожаат қилган.
Мурожаат туман ДСЭНМ, ВСЭ лаборатория ҳамда ИҲҲҚХ туман жамияти мутасаддилари иштирокида ўрганилган. Парранда гўшти лаборатория текширувидан ўтказилганда, унда инсон саломатлигига зарар етказувчи 157 турдаги микроб ва бактериялар аниқланган.
Билдирилишича, тарқатилган парранда гўшти зудлик билан тегишли тартибда йўқ қилинган. Тадбиркорга чора кўрилиши учун ҳужжатлар тайёрланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга юборилган.
Мавзуга оид
13:32 / 16.10.2025
Бактерияларнинг антибиотикка чидамлилиги кескин ортмоқда – ЖССТ
20:54 / 16.09.2025
Телефон, пул, губка ва тиш чўткаси: яширин бактериялар қаерда кўпроқ тўпланади?
18:32 / 21.07.2025
Туркиянинг айрим ҳудудларида вабо қўзғатувчи бактериялар топилди
17:19 / 11.07.2025