Жамият | 17:13 / 13.03.2019
12693
2 дақиқада ўқилади

Osborn Textile корхонасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти кафедра филиаллари очилди

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларидан иборат делегация Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган ХК “Osborn Textile” МЧЖда бўлди. 

Институт жамоаси ҳамда ушбу корхона вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори У.Абдуллаев, профессор А.Парпиев ҳамда бошқалар таълим ва амалиёт уйғунлигини таъминлашда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.  

Шунингдек, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва ХК “Osborn Textile” МЧЖ ўртасида табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси, йигириш технологияси, тўқимачилик матолари технологияси, технологик машиналар ва жиҳозлар кафедралари филиалларини очиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди. 

Мазкур шартнома бандларига кўра, сифатли кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишлари йўналишларида корхонанинг долзарб муаммоларини ҳал этиш, институт профессор-ўқитувчиларини малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш ҳамда институт талабалари ўртасида амалиётни ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш белгилаб олинди. 

Шу куни ХК “Osborn Textile” МЧЖ директори Р.Норматов институт делегациясини корхона ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништирди. Ушбу корхона турли толалар хом ашёсидан бошлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради, деб таъкидлайди Р.Норматов. Шунингдек, тайёр маҳсулотлар жаҳон андозаларига мос равишда экспорт қилиниши ҳам айтиб ўтилди.

 

Мавзуга оид