2019 йил 11 март куни Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг учоқлар парки Airbus A320neo (New Engine Option – янги талқиндаги двигателли) самолёти билан тўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ихтиёридаги ушбу аэробус замонимизнинг энг янги авиалайнерларидан бири ҳисобланади.

Tas-IX

YouTube

Жаҳон авиабозорида Boeing компаниясининг 737 Max русумли самолёти билан рақобатлашувчи лайнер CFM International LEAP-1A ёки Pratt & Whitney PW1100G двигателлари билан таъминланиши мумкин.

Авиалайнер салони

Airbus A320neo лайнери икки тоифали компоновкада ишланган. Самолёт бортида бизнес тоифада 12 та ўрин, эконом тоифада 138 та ўрин мавжуд (Airbus компаниясининг расмий сайтига кўра максимум сиғим 180 ўриндан ошиши мумкин).

Учоқда кўпроқ ўриндиқлар жойлаштириш ёки ўтиш учун кенг йўлак очиш имконияти мавжуд. 

Airbus компанияси одатда ўз самолётларида стандарт салон режасини таклиф этади. Стандартга кўра авиалайнернинг салон режаси қуйидаги кўринишда бўлади:

 

Airbus A320neo A320 русумидаги «акасининг» такомиллаштирилган давомчиси ҳисобланади. 

Авиалайнернинг экономик ва экологик жиҳатлари такомиллаштирилиши билан бирга унинг салонидаги қулайликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.