Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ ракеталар битимидан чиқиши билан ракета синовини ўтказади
Қўшма Штатлар шу йилнинг август ойида ер устида жойлаштириладиган қанотли ракета синовларини ўтказишни режалаштирмоқда. Айнан шу ойда Вашингтон Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Reuters ўз номини айтишдан бош тортган Пентагоннинг юқори мартабали вакилига асосан хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, гап ҳаракатланиш радиуси 1 минг километр бўлган, ер устида жойлаштирилувчи қанотли ракета ҳақида кетмоқда.
«Биз август ойида ер устида жойлаштириладиган қанотли ракетани синовдан ўтказмоқчимиз», - дея хабар берди манба.
Унинг қўшимча қилишича, синовлар муваффақиятли ўтса, ушбу ракеталар 18 ойдан сўнг Америка армияси томонидан қабул қилиб олиниши мумкин.
Бундан олдин, Россия президенти Владимир Путин Москва томонидан Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бажарилишини тўхтатишга доир фармонни имзолаганди.
Мавзуга оид
21:33
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
18:31
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
15:12
Америка бизнеси Ўзбекистон лойиҳаларига қизиқишни кучайтирмоқда — Саида Мирзиёева
13:13