Спорт | 17:20 / 14.03.2019
13748
1 дақиқада ўқилади

«Реал» бразилиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди

Фото: Squawka

«Реал» «Порту» ҳимоячиси Эдер Милитао трансферини эълон қилди.

21 ёшли бразилиялик футболчи билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўладиган шартнома тузилади. Келишув жорий мавсум якунлангач, кучга киради.

AS хабарига кўра, «Реал» «Порту»га Милитао трансфери учун 50 миллион евро тўлайди. Агар трансфер шу йилнинг 15 июлидан кейин амалга ошса, нарх 50 фоизга кўтарилиб 75 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Милитао жорий мавсумда «Порту» сафида барча турнирлар доирасида жами 34 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урган ва 2 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Мавзуга оид